Талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Жамият

image

Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари талабаларига 2018-2019 ўқув йили учун тўлов-контрактининг иккинчи ярмини тўлаш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг жорий йилнинг 25 мартдаги 16-сон баёни билан шартнома тўловларининг иккинчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 15 апрелига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ контракт

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг