Сенатда Ўзбекистон ЯИМ 5,8 фоиз экани айтилди

Жамият

image

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Танзила Норбоева бугунги ислоҳотларнинг моҳияти, аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди:

“Хусусан, йиллар давомида гўёки эришиб бўлмасдек туюлган хорижий валютанинг эркин конвертацияси амалда тўлиқ жорий этилгани иқтисодий тараққиётга кенг йўл очди.

Аксарият ижобий кўрсаткичлар кўпроқ аграр соҳадаги ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлиб келган мамлакатимизда жорий йилнинг биринчи ярмида саноат ўсиши қарйиб 7 фоизни ташкил этганининг ўзиёқ фикримиз далилидир. 

Қолаверса, фақат нефть-газ, кимё ва энергетика соҳаларида 2019 йилда қарийб 4,5 миллиард АҚШ долларига тенг 60 дан зиёд лойиҳани амалга ошириш режалаштирилгани том маънодаги тарихий воқеликдир.

Илгари фақат қоғозларда акс этган қуруқ рақамлардан фарқли ўлароқ, мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг ўсиши амалда 5,8 фоизга етгани эса, янги ташаббуслар самарасидир.

Тарихимизда биринчи маротаба инвестициянинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 38 фоиздан ошгани ва шу тариқа 86 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилгани сармоядорларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ва интилиши кескин кучайганидан далолатдир.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш борасида бугунги амалий чора-тадбирлар ҳам тарихий аҳамиятга моликдир.

Ғоят қисқа муддатда биргина “Обод қишлоқ” дастури доирасида қарийб 160 та тумандаги 480 га яқин қишлоқнинг янгича қиёфа касб этгани миллий давлатчилик тарихида кузатилмаган воқеликдир.

Жорий йил якунига қадар 10 мингта уй-жой ва 110 дан зиёд кўп қаватли уйларни битказиш кўзда тутилгани одамларнинг йиллар давомидаги орзуларининг рўёбга чиқишига хизмат қилади”.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг