Тошкентнинг 2 та тумани газ таъминотидан узилади

Жамият

image

Пойтахтнинг иккита тумани таъмирлаш ишлари сабаб бугун, 22 август куни газ таъминотидан вақтинча узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” Тошкент шаҳар филиали хабар берди.

Унга кўра, Яшнобод тиманининг “Олмос” маҳалласида соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш тўхтатилади. Натижада тумандаги 70 та хонадон тармоқдан узилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Бектемир туманида ҳам 1940 та ерли хонадон ва 36 та улгуржи истеъмолчиларга газ таъминотини етказиш 2 кунга – бугун соат 10:00 дан 24 август соат 18:00 га қадар тўхтатилади.

Газдан вақтинча узиладиган маҳаллалар:
• “Ийк ота”;
• “Гулбоғ”.

Эслатиб ўтамиз, бугун пойтахтнинг Сергели ва Яшнобод туманларидаги айрим маҳаллалар электрдан узилиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Тошкент Пойтахт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made