Ғузор туманида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 4 май куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ҳалокатли йўл транспорти ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Воқеа шу куни 21:20 ларда туманнинг Мустақиллик кўчасида содир бўлди. 1989 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. ўзи бошқараётган Lacetti автомобилини йўл четида тўхтаб турган “Йўл қурилиш унитар” корхонасига тегишли асфальт ётқизиш машинасига бориб уради.

Оқибатда А.С. олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Ушбу транспорт воситаси йўловчиси, 1986 йилда туғилган А.П. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

“Мазкур ЙТҲ юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Ғузор

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг