Қисман ҳақ тўланадиган таътил қандай расмийлаштирилади?

Жамият

image

Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашнинг бошқа турлари орасида Солиқ кодексида “асосий иш ҳақи қисман сақлаб қолинган ҳолда таътилда бўлган ходимларга бериладиган тўловлар” зикр этилган (374-модда 3-банд). Юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил Юсупович Гасанов бундай тўловларни меҳнат қонунчилиги талабларини бузмаган ҳолда қандай расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.

- Карантин чоралари муносабати билан корхонада иш тўхтатилган. Бўш туриб қолинган вақт учун ходимларга ўртача иш ҳақини сақлаб қолишнинг молиявий жиҳатдан имконияти йўқ, улар эса ўзларига иш ҳақи сақлаб қолинмаган ҳолда бериладиган таътил тақдим этиш тўғрисида ариза ёзишдан бош тортишмоқда. Ушбу вазиятда  ходимларга таътилни расмийлаштириш ва уларга, айтайлик, МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида ҳақ тўлаш мумкинми?

- Ҳа, мумкин. Иш ҳақини қисман сақлаб қолган ҳолда таътил тақдим этиш имконияти ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган ҳолда жамоа шартномасида ёки бошқа локал ҳужжатда ёзилиши керак.

Агар корхонада жамоа шартномаси бўлмаса, бундай таътил тақдим этишнинг тафсилотларини ходим билан тузилган меҳнат шартномасига қўшимча келишувда келишиб олинг.

- Бироқ амалдаги Меҳнат шартномаси ходимларга бундай таътил тақдим этилишини назарда тутмайди. Бу меҳнат қонунчилигини бузиш ҳисобланмайдими?

- Ҳақиқатан, амалдаги МК ходимга иш ҳақини қисман сақлаб қолган ҳолда таътил беришни назарда тутмайди. Бироқ МК – бу меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ҳаммаси эмас. Таътил мобайнида бундай ҳақ тўлаш тўғрисида Солиқ кодексининг 374-моддасида айтилган.

Бундан ташқари, МКнинг 4-моддаси 2-қисмига асосан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари (қонунлардагига нисбатан қўшимча)  бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан – шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин.

Аввалроқ, карантин даврида мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг ота-оналарига тътил бериш тартиби тасдиқлангани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин таътил коронавирус

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг