...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдан Санкт-Петербургга учган самолёт Самарага фавқулодда қўндирилди


10:40, 13.02.2018 Жамият
 5 066

Йўловчи Санкт-Петербургга жарроҳлик амалиётидан ўтиш учун кетаётган бўлган.

Кеча, 12 февраль куни Тошкентдан Санкт-Петербургга парвоз қилган самолёт Тошкент вақти билан 13:15да Самарадаги “Курумоч” халқаро аэрпортига фавқулодда қўндирилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси хабар бермоқда.
 
Фавқулодда қўнишга бортдаги эркак йўловчилардан бири — ўзбекистонлик 50 ёшли фуқаронинг саломатлиги кескин ёмонлашгани, қон босими тушиб кетгани сабаб бўлган.
 
Беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Лекин у шифохонага боришни истамай, самолётда парвозни давом эттирмоқчилигини айтган.
 
Қайд этиш керакки, у Санкт-Петербургга жарроҳлик амалиётидан ўтиш учун кетаётган бўлган.
Икром Раҳмон

Теглар:Тошкент Санкт-Петербург Самара йўловчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар