Бола ўғирламоқчи бўлган боғча тарбиячиси 6 йилга “кесилди”
Олам
−
28 Октябрь 2019
6556Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги мактабгача тарбия муассасаси тарбияланувчиларидан бирини ўғирлашга уринганликда гумон қилинаётган тарбиячи 6 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
Тергов маълумотларига кўра, болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлаган аёл 5 ёшли болани ўғирлаб кетишга уринган, кейин у бола учун унинг ота-онасидан пул талаб қилган. Судланувчи Саягул Жаналик Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича айбдор деб топилган.
Бу хатти-ҳаракати учун суд уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди. Жорий йилнинг ёзида пул ундириш мақсадида болалар боғчасидан бола ўғирламоқчи бўлган аёл қора кўзойнак ва шляпа кийиб, ўзининг кимлигини яширишга уринган. У ўзини боланинг холаси деб таништириб, боланинг ота-онаси автоҳалокатга учрагани, шунинг учун болани олиб кетишга мажбур бўлгани ҳақида айтган. Бироқ, болалар боғчаси ходимлари "ғалати аёл"га ишонмади ва боланинг онасини чақиришди.
Боланинг ота-онасининг сўзларига кўра, воқеадан бир кун олдин уларга таҳдидли хабарлар келган. Тергов давомида болани ўғирламоқчи бўлган аёл ушбу болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлагани маълум бўлди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023