Бош вазирлар 15 та ҳужжатни имзоладилар
Жамият
−
02 Ноябрь 2019
6215Хабарингиз бор, бугун пойтахт Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин, Қирғизистон Республикаси Бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиев, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода, Беларусь Республикаси Бош вазири Сергей Румас, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.
Мажлис якунига кўра қатор халқаро ҳужжатлар имзоланди.
Йиғилиш якуни бўйича Бош вазирлар қуйидаги ҳужжатларни имзолашди:
• ШҲТ Котибиятининг ШҲТнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисида;
• ШҲТнинг 2018 йилги бюджети ижроси тўғрисидаги молиявий ҳисоботи тўғрисида;
• ШҲТнинг 2020 йил учун бюджети тўғрисида;
• ШҲТга аъзо давлатлар ташқи аудиторлари комиссиясининг ШҲТнинг доимий фаолият юритувчи органларининг молиявий-хўжалик фаолияти ташқи аудитини ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисида;
• ШҲТнинг доимий тузилмалари фаолиятини таржимонлик билан таъминлаш тўғрисида;
• Аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлиги дастурининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида;
• ШҲТнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастурини амалга ошириш режасини тасдиқлаш тўғрисида;
• ШҲТ давлатлари темир йўл маъмуриятлари ўртасида темир йўл транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида;
• ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида узоқ ва қишлоқларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик концепциясини ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини тайёрлаш тўғрисида;
• ШҲТнинг иқтисодий таҳлил марказлари консорциуми регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
• ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 18-йиғилиши якунлари бўйича қўшма коммюнике;
• ШҲТ давлатлари ҳукуматлари ўртасида транспорт ташувларини бошқаришнинг интеграцион тизимини шакллантириш бўйича битим;
• ШҲТ давлатлари божхона хизматлари ўртасида миллий транзит тизимларининг ўзаро интеграцияси тўғрисида меморандум;
• ШҲТ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ўртасида англашув меморандуми;
• ШҲТ Котибияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси ўртасида англашув меморандуми.
Маълумот ўрнида, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари ташаббуси билан 2001 йилда ташкил этилган эди. 2017 йилда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистон аъзо бўлди. Ҳозирги вақтда ШҲТда кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.
Ташкилотнинг котибияти Пекинда, минтақавий аксилтеррорчилик тузилма Тошкентда ташкил этилган.
LiveБарчаси