Тошкентдан иккита вилоятга қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади

Жамият

image

Наврўз байрамида Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча “Афросиёб” электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон темирйўллари ахборот хизмати маълум қилди.

Самарқандга қўшимча рейслар 21-22-23-24-25 март кунларига, Қаршига эса 20-21 март кунларига белгиланган. Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли “Самарқанд – Тошкент” йўналиши: Самарқанд 11:11 – Тошкент 13:26.
776-сонли “Тошкент – Самарқанд” йўналиши: Тошкент 13:51 – Самарқанд 16:05.
762-сонли “Тошкент – Қарши” йўналиши: Тошкент 6:59 – Қарши 10:33.
761-сонли “Қарши – Тошкент” йўналиши: Қарши 16:44 – Тошкент 20:20.

Эслатиб ўтамиз, Аввалроқ, 20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари ҳамда “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” тезюрар поездларининг чипта нархи 20 фоизга ошиши ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ чипта нархи оширилмайдиган маҳаллий поезд йўналишлари маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Самарқанд поезд Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг