Дунёда коронавирус юқтирганлар 25 миллиондан ошди

Олам

image

Дунёда янги коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 25 миллиондан ошди. Worldometer маълумотларига кўра, 30 август ҳолатига Ер сайёрасида коронавирус юқтирганлар 25 187 740 нафарга етди.

Коронавирусга чалиниш бўйича энг юқори поғонанини Америка Қўшма Штатлари эгаллаб турибди. Мамлакатда 6 миллион 139 466 киши ушбу вирусни юқтириб олган. COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича биринчи ўнталикка қуйидагилар киради: Бразилия (3 846 965), Ҳиндистон (3 546 705), Россия (990 326), Перу (639 435), Жанубий Африка (622 551), Колумбия (599 914), Мексика (591 712), Испания (455 621) ва Чили (408 009).

Хавфли вирус туфайли сайёрада 847 040 киши вафот этди. 

Коронавирусни юқтирганлардан 17 миллион 538 713 нафари даволанди, 6 миллион 801 987 кишининг даволаниши давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ушбу касалликка чалинганлар 41 303 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 38359 нафари соғайган, 311 киши вафот этган. Ҳозирда мамлакатда 2 633 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 276 нафари оғир, 138 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг