Энди ОАВ очиқ суд мажлисларига бемалол кира оладими?

Жамият

image

Бугун Олий суд биносида “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Пленум қарори лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтган. Унда оммавий ахборот воситалари вакилларини очиқ суд мажлисларида эркин қатнашиши ва ахборот олишлари, бунинг учун судлар зарур шароит яратиши, иш ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиниши тўғрисидаги маълумот ҳамма учун очиқ бўлиши, ёпиқ суд ўтказилишининг асослари аниқ кўрсатилиши каби бир қанча масалалар муҳокама қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва коммуникациялар агентлиги ўз сайтида маълум қилди.

АОКА томонидан журналист суд процесси билан ҳамоҳанг тарзда ёзма қайдларни амалга оширишга улгурмаслиги оқибатида маълумотларни тўлиқ ёзиб олмай нотўғри хабар тарқатиб қўйиши мумкинлиги, аудиоёзув ёрдамида материал тайёрлаш осон ва қулай бўлиши сабабли очиқ суд процессида (фуқаролик ишлари истисно) аудиоёзувни амалга оширишига эркинлик бериш кераклиги баён қилинган.

Йиғилиш сўнгида асослантирилган таклиф ва эътирозлар инобатга олинган ҳолда “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Пленум қарори лойиҳаси асос сифатида қабул қилинган. Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Олий суд судьялари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбар ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

Бироқ мутасаддилар томонидан бу ҳақда катта минбарлардан туриб айтилса ҳам журналистларнинг очиқ суд мажлисига киритилмаслик ҳолатлари ҳануз амалиётда учраб турибди. Бунга мисол сифатида яқинда QALAMPIR.UZ мухбирининг жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судига киритилмаганини айтишимиз мумкин. Ушбу йиғилиш бошқаларидан фарқ қилиб реал ҳаётда ҳам ўз самарасини беришини истаб қолардик.


Мақола муаллифи

Теглар

суд журналист ОАВ

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг