Миллий армияга чақирув бошланди

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жойларда чақирув ёшидаги фуқароларни миллий армия сафларига тантанали кузатиш маросимлари бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида йигитларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали кузатувда давлат ва жамоатчилик ташкилоти вакиллари, Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси офицерлари, фахрийлар,  ёшлар ва миллий армия сафига йўл олган йигитларнинг ота-оналари иштирок этди.

“Эсимда, ака-укаларимиз олис-олис юртларга йигитлик бурчини ўташ учун юборилар эди. Улар қайтиб келгунларича юрагимиз безиллаб кутардик. Қандай шароитда ва қанақа муҳитда хизмат қилиши бизга қоронғу эди. Бугун эса нафақат фарзандларимиз, балки биз ота-оналар ҳам миллий армиямиз ҳақида йетарлича тасаввурга эгамиз. Кўнглимиз тўқ, хавотирдан холимиз. Буларнинг бари армия ва халқимиз ўртасида ўрнатилган мустаҳкам алоқа ва илиқ муносабатнинг шарофати”, дейди чақирилувчи Хуршид Исматиллаевнинг онаси Наргиза Усмонова.

Кузатув маросимида сўзга чиққан жамоатчилик вакиллари, ота-оналар йигитлик бурчини ўташга отланган ўғлонларга шарафли бурчига содиқлик, чидам, сабр-бардош ва ҳарбий хизматда улкан муваффақиятлар йўлдош бўлишини тилади.


Мақола муаллифи

Теглар

чақириқ армия

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг