“Реал Мадрид” собиқ Президенти коронавирус сабаб ўлим тўшагида ётибди
Спорт
−
19 Март 2020
9235Мадриднинг “Реал” клуби собиқ Президенти Лоренсо Санс коронавирусга чалинди. Шу боис оғир аҳволда касалхонага олиб келинган. Айни пайтда у жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда унинг ўғли Фернандо Санс Twitter'даги расмий саҳифасида ёзган.
“Биз шифокорлар билан суҳбатлашдик. Улар менга отамнинг ҳаёти қил устида турганини айтишди. Коронавирус сабаб отамнинг нафас олиш тизимида муаммо пайдо бўлган. Яна 24 соат кутишимиз керак, аммо унинг ёшини инобатга олсак, вазият мураккаб. Энг ёмони, биз унинг ёнида бўлолмаймиз.
Дада, биз сизни яхши кўрамиз. Яқин орада яна бирга бўламиз. Сиз кучли бўлишингиз керак. Доим оиламизни ўзингиз билан олиб юргансиз. Қайтиб келишингиз учун курашишда давом этинг. Сиз бизнинг қаҳрамонимизсиз. Мен сизни яхши кўраман", деб ёзган Фернандо Санс Twitter'даги расмий саҳифасида.
Маълумот ўрнида, Лоренсо Санс 1995 йилдан 2000 йилга қадар "Реал Мадрид" жамоаси Президенти лавозимида ишлаган.
Ҳозирга қадар дунё бўйлаб 227 761 киши коронавирусни юқтириб олган. 9304 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 85 980 нафар инсон касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.
LiveБарчаси