“Озодлик ёки ўлим“. АҚШда норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Олам

image

АҚШнинг бир қатор шаҳарларида карантин чораларини бекор қилиш талаби билан норозилик намойиши бўлиб ўтди. Намойишчиларнинг баъзилари коронавирусга тегишли рақамларга ишонмаслигини билдирган.

Таъкидланишича, кеча, 18 апрель куни юзлаб одамлар Техас, Нью-Хемпшир ва Мериленд штатларидаги шаҳар кўчаларига намойиш билан чиқди. Улар ўз-ўзини изолация қилиш режимидан норози. Намойишчиларнинг фикрича, ушбу карантин мамлакат иқтисодиётини ишдан чиқаради.

Маълумотларга кўра, Нью-Хемпшир штатидаги Конкорд шаҳрида 400 га яқин маҳаллий аҳоли кўчаларга чиқди. Баъзи иштирокчилар “Рақамлар ёлғон“ ёки “Озодлик ёки ўлим“ сўзлари ёзилган плакатларни ушлаб туришган.

Намойишчиларнинг баъзилари қуролланиб, юзларини яширишган. Бундан ташқари, шунга ўхшаш норозилик намойишлари шу ҳафта Мичиган, Мериленд, Огаё, Кентукки, Миннесота, Шимолий Каролина ва Юта штатларида бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп баъзи штатларда чекловларни олиб ташлаш бўйича кўрсатма берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 734 969 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 66 061 нафари соғайган, 38 903 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 629 465 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус АҚШда

Баҳолаганлар

651

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг