...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги ер усти метросининг қачон қуриб битказилиши маълум бўлди


16:35, 20.07.2018 Жамият
 7 639

11 километрлик бу қисмда саккизта бекат бунёд этилади.

Тошкент шаҳри ер усти метросининг биринчи босқичи келгуси йил Наврўзда ишга туширилади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
 
Умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат мазкур метро қурилиши беш босқичда амалга оширилади. Дастлаб Тошкент метрополитенининг “Дўстлик” бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми қурилади. 11 километрлик бу қисмда саккизта бекат бунёд этилади.
 
Давлат раҳбари Яшнобод туманига ташриф буюриб, мазкур метро қурилишининг бориши билан танишди.
 
“Жамоат транспортининг фақат нефть ёки газга боғланиб қолиши нотўғри. Ер усти метроси арзон, қулай ва хавфсиз. Энг муҳими, бу бошқа жамоат транспортларидаги юкламани ўзига олади, шаҳар марказидаги тирбандликни камайтиради. Йўл ҳақи тушуми ҳам вақтида ва жойида бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, қурилишни тезлаштириш, ишни бир неча сменада ташкил этиб, эртароқ қуриб битказиш зарурлиги таъкидланди.
 
Президент ер усти метросининг биринчи босқичини келгуси йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди.









Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Дўстлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар