Бугун 5 ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистонда 250 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 220 нафари Карантин муассасаларида, 25 нафари аҳоли орасида (шундан 10 нафари Хоразм вилоятида, 8 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафардан Бухоро ва Сирдарё вилоятларида), қолган 5 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Кун давомида 161 нафар фуқаро соғайди. Улар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7427 нафар бемордан 5038 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2369 нафар бемордан 18 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 37 377 нафар, стационар карантинда эса 22 088 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

407

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг