... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати бир томонлама чекланади


14:48, 12.05.2018 Жамият
 3 872

Ноқулайлик сабаб “TOSHISSIQQUVVATI” Давлат унитар корхонаси пиёдалар ва ҳайдовчилардан узр сўраган.

Бугун, 12 майдан эътиборан Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарда маълум қилинишича, 2018-2019 йиллар куз-қиш  мавсумига тайёргарлик кўриш учун “TOSHISSIQQUVVATI” Давлат унитар корхонаси Миробод тумани, Нукус кўчаси бўйлаб ўтган магистрал иссиқлик тармоқларида капитал таъмирлаш ишлари бошланган. Шу муносабат билан Нукус кўчасининг, Кичик Бешёғоч ва Миробод кўчалари билан  кесишмалари оралиғида  автотранспорт ҳаракати бир томонлама чекланади.
 
Ушбу ноқулайлик сабаб “TOSHISSIQQUVVATI” Давлат унитар корхонаси пиёдалар ва ҳайдовчилардан узр сўраган. Бу ҳол қачонгача давом этиши номаълум. 

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар