... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги автобуслар қатнови вақти ўзгарaди, ҳайдовчиларга махсус кийим


14:29, 17.05.2017 Жамият
 4 364

Автобусларнинг тасдиқланган иш режими ва тасдиқланган жадвал бўйича, яъни эрталаб соат 04:30 дан бошлаб соат 24:00 гача ишлаши таъминланади.

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан Ҳосил Холматов “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Ҳосил Холматов раислигида жорий йилнинг 13 ва 14 май кунлари жамият таркибидаги барча корхоналар раҳбарлари, мутасадди ходимлар ва йўловчи ташувчи йўналишлар сардорлари иштирокида кенгайтирилган йиғилишлар ўтказилди.
 
Йиғилишларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгилаб олинди, жумладан:
 
– йўловчи ташиш транспортида хавфсизликни таъминлаш;
 
– аҳолининг йўловчи ташишга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш;
 
– йўналишларда автобуслар мунтазамлигини таъминлаш;
 
– аҳолидан тушаётган ариза ва шикоятлардан келиб чиқиб, автобусларнинг тасдиқланган иш режими ва тасдиқланган жадвал бўйича, яъни эрталаб соат 04:30 дан бошлаб соат 24:00 гача ишлашини таъминлаш;
 
– носоз автобусларни зудлик билан таъмирлаш ва улардан йўловчи ташишда самарали фойдаланиш;
 
– автокорхоналардаги барча ишчи-ходимларнинг, шу жумладан, фаррош, чилангар, ҳайдовчилар ва чиптачиларнинг ойлик маошини ошириш, уларнинг меҳнатига қараб муносиб рағбатлантиришни таъминлаш;
 
– ҳайдовчи ва чиптачиларнинг йўловчиларга бўлган муомала маданиятини юксалтириш;
 
– ҳайдовчиларга қулай меҳнат шароитини яратиш, уларга энг қулай ва сифатли метериаллардан кийим-бош тиктириш ва бошқалар.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошшаҳартрансхизмат Тошкент Автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар