...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги “Мумтоз” ресторани бузилади


09:47, 10.05.2018 Жамият
 10 311

Таъбир жоиз бўлса, “Мумтоз” энг қимматбаҳо ресторанлар рўйхатининг кучли учталигидан ўрин олган.

Бугун пойтахт Тошкентдан юзлаб йирик ресторанлар, тўйхоналар фаолият юритмоқда. 2016 йилнинг май ойида ўз фаолиятини бошлаган “Мумтоз” ресторани улар орасида энг тилга тушганларидан бири. Таъбир жоиз бўлса, энг қимматбаҳо ресторанлар рўйхатининг кучли учталигидан ўрин олган.
 
Ушбу ресторан тез орада бузилади. Бу ҳақда Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғоибназаров ЎзА мухбирига маълум қилган. 
 
Туман ҳокимининг хабар беришича, “Мумтоз” тўйхонаси бузилиши режада бор. Аммо бу яқин йилларда амалга ошмайди, 3-4 йилдан сўнг тўйхона жойи текисланиши лозим. Белигиланган дастур режасига кўра, ана шу тантаналар маскани жойлашган манзилдан айни дамда қурилиш ишлари олиб борилаётган “Сузук ота” мақбараси кўриниб туриши керак.  
 
Эслатиб ўтамиз, “Tashkent city” шаҳарчаси қурилиши муносабати билан Тошкентнинг Ботир Зокиров кўчасида жойлашган “Эзидёр” ресторани ҳам бузилишлар рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Теглар:Мумтоз ресторани Эзидёр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар