Меркель Россияга келяпти. Муҳокама майдонида – Яқин Шарқ
Олам
−
06 Январь 2020
7389Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркель Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан жорий йилнинг 11 январь куни амалий ташриф билан Россияга боради. Бу ҳақда расмий Москва хабар бермоқда.
“Музокаралар чоғида халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, шу жумладан Сурия ва Ливиядаги вазият, АҚШнинг 3 январь куни Бағдод аэропортига амалга оширган авиазарбаси оқибатлари, Яқин Шарқдаги кескинликнинг кучайиши муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Украинадаги можарони ҳал қилиш масалалари 2015 йил Минскда қабул қилинган чора-тадбирлар тўплами ҳамда 2019 йил 9 декабрда Парижда Норманд форматидаги саммитда эришилган келишувлар нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.
Путин ва Меркель учрашувида АҚШ авиазарбаси натижасида ҳалок бўлган Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг “Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний масаласи ҳам муҳокама қилиниши мумкин.
LiveБарчаси