Ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ким эди? ХТВ баёнот берди

Жамият

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ўқувчиларни калтаклаётган ўқитувчи видеоси тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани халқ таълими бўлимига қарашли  21-сонли умумий ўрта таълим мактаби қуйидагиларни маълум қилди.

"Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 173-сонли буйруғи билан тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, бугунги кунда Ш.Рашидов тумани халқ таълими бўлимига қарашли 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида хизмат текшируви ишлари олиб борилмоқда". 

Таъкидланишича, мактабнинг  8-“В” синф раҳбари Зият Пардаев 2019 йилнинг 22 октябрь куни ўзи раҳбарлик қилаётган синф ўқувчилари Назарқулов Умурзоқ, Равшанов Оғабек ҳамда Ишпўлатов Шералиларни сабабсиз дарсга қатнашмасдан кўчада юрганлигини аниқланган. Шундан сўнг, синф раҳбари Зият Пардаев ўқувчиларни машинасида кўчадан олиб келган ҳамда синфга олиб кириб педагогларга хос бўлмаган ҳатти-ҳаракатлар билан жазоланган. 

"Мактабнинг 8-”В” синф ўқувчиларнинг 2019-2020 ўқув йили 1-чораги давомати ўрганилганда, синф раҳбари томонидан жазоланган ўқувчилар мунтазам равишда дарс машғулотларига кечикиб келишлари ва сабабсиз дарс қолдиришлари маълум бўлди. Ижтимоий тармоқда тарқатилган видеолавҳа бўйича мактаб жамоаси, ота-оналар қўмитаси, кузатув кенгаши аъзолари ҳамда ўқитувчилар билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Рашидов тумани ички ишлар бўлими ҳамда туман прокуратураси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади", дейилади муносабатда.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

Теглар

ХТВ

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг