“Осиё айиғи” Мурод Хонтўраев пичоқлангани тасдиқланмади

Спорт

image

Бугун, 27 март куни ижтимоий тармоқлар ва баъзи ОАВда “Осиё айиғи” лақабини олган аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси Мурод Хонтўраев пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Хонтўраев ўзининг яқинларидан бири билан гап талашиб қолган. Натижада можаронинг иккинчи иштирокчиси Мурод Хонтўраевга пичоқ билан ҳужум қилган. Хонтўраевга тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг жароҳати у қадар жиддий эмаслиги айтилмоқда”, дейилади хабарларда.

Аммо Хонтўраевнинг пичоқлангани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади.

Спортчи ўзи ҳақидаги хабарлардан кейин Instagram ижтимоий тармоғида жонли эфирда мухлисларига кўриниш берди. Унда Хонтўраевнинг автомобиль ҳайдаб кетаётганини кўриш мумкин.

Спортчининг мухлислари ва дўстлари унинг пичоқлангани ҳақида айтишганда, “пичоқлаверишарканда”, деб қўйди Мурод Хонтўраев.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳам аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси Мурод Хонтўраевнинг пичоқлангани ҳақида хабарларни рад этди.

Эслатиб ўтамиз, Мурод Хонтўраев ўтган йилнинг 26 октябрь куни “Тошкент савдо маркази” (собиқ Turkuaz) яқинида пичоқлаб кетилганди.

Бир муддатдан кейин интернетда MMA жангчиси Мурод Хонтўраевнинг офисига уюштирилган ҳужумга оид видеолар тарқалди.


Мақола муаллифи

Теглар

пичоқбозлик Мурод Хонтўраев

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг