Назарбоев Путин ва Зеленскийга таклиф билдирди
Олам
−
12 Ноябрь 2019
6681Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленский учрашувини ташкиллаштириш таклифини билдирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“Мен жаноб Зеленский билан учрашдим ва уни эшитдим. Куни кеча Путин билан гаплашдим. Менимча, Россия ва Украина Президентларининг алоҳида учрашувини ташкиллаштириш керак. Фақат шундагина муаммога ечим топса бўлади. Сабаби, бу бошқа давлатлар билан эмас, балки икки давлат ўртасида ҳал қилиниши керак. Улар бошқа бир сабабга кўра аралашмоқда. Мен шунчаки юзма-юз учрашиш имконияти ҳақида гапирдим”, деган Назарбоев.
Маълум қилинишича, Зеленский бу таклифга розилик билдирган. Путин эса ҳозирча таклифга бирор жавоб қайтармаган.
Назарбоев давлат раҳбарлари нейтрал ҳудудда учрашишни истаса Қозоғистон мезбонлик учун тайёрлигини билдирган.
LiveБарчаси