... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Янги йил арчаси ўрнатиладиган 9 та майдон маълум қилинди


16:31, 14.12.2016 Жамият
 4 133

Байрамнинг биринчи рақамли арчаси ва бош саҳна Лабзак мавзесидаги “Анҳор-Локомотив” боғида бунёд этилади.

Янги йил муносабати билан пойтахтимиздаги арча ўрнатиладиган 9 та майдон маълум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати хабар берди.
 
Байрамнинг биринчи рақамли арчаси ва бош саҳна Лабзак мавзесидаги “Анҳор-Локомотив” боғида бунёд этилади. Ҳозирда мазкур майдонда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Асосий арчанинг жойи одамлар ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини инобатга олган ҳолда ўзгартирилди.
 
Қарийб 4 гектарлик майдонда байрам арчаси, саҳна, болалар учун аттракционлар, савдо ва овқатланиш шохобчалари бунёд этилади. Шунингдек, автотранспорт воситаларининг кириб чиқиши ва тўхташ жойлари ҳам инобатга олинмоқда.
 
Мазкур майдонга бориш йўлларида кенг ободонлаштириш ва байрамона безаш ишларига старт берилган. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар байрам кунлари фуқароларга аъло кайфият улашиш мақсадида янги театрлаштирилган дастурлар устида иш олиб боришмоқда.
 
Бундан ташқари, арчалар одатдагидек Мустақиллик майдони, Алгоритм даҳасидаги Roison Elektronics корхонаси олд майдони, Юнусобод туманидаги “Сайилгоҳ” майдони, Шайхонтоҳур туманидаги “Ҳадра” майдони, Яшнобод туманида  Марказий офицерлар уйи(собиқ Авиасозлар саройи) олдидаги майдон, Сирғали туманидаги “Бахтдиёр гузари” майдони, Мирзо Улуғбек туманидаги “Локомотив” истироҳат боғи ҳамда Бектемир туманидаги “Қуёшча нури” боғи ҳудудларида ўрнатилади.
 
Мамлакат асосий арчасининг жойи шаҳар марказидан узоқлашгани баъзи норозиликларга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ автотураргоҳлар кенгайтирилиши транспорт ҳайдовчиларини хурсанд қилиши турган гап.
Сумбула

Теглар:Янги йил Янги йил арчаси Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар