Коронавирус фақат яқин масофадан юқмаслиги аниқланди

Саломатлик

image

Коронавирус фақат яқин алоқада бўлганда эмас, балки 1,8 метр масофадан ҳам юқиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълум қилган

"СOVID-19 билан касалланганлар орасида уни 1,8 метр масофадан ҳам юқтириб олганлар аниқланган", дейилган марказ хабарида. 

Хабар муаллифлари бундай ҳолат ёпиқ, шамоллатиш даражаси паст бўлган хоналарда кузатилиши мумкинлигини айтишган. Шунингдек, қўшиқ айтаётганда ёки спорт билан шуғулланаётганда ҳам юқоридаги ҳолат кузатилиши мумкин эканлиги таъкидланган. 

Олимларнинг таъкидлашича, коронавирусга чалинганлар томонидан маълум миқдордаги заррачалар битта жойга йиғилиб қолади. Ўша заррачалар бошқа одамнинг ҳам касалликка чалинишига сабаб бўлади. 

Унинг учун заррачаларнинг яқинида бўлиш шарт эмас, 1,8 метр масофа ҳам вирус юқтириб олишга етарли бўлади. 

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 35 миллион 415 мингдан ошган. 1 миллиондан ортиқ киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Коронавирус

Баҳолаганлар

664

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг