“Ўзбеккосмос”нинг мақсад ва вазифалари белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жорий йил 17 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарони қабул қилди. 

Қарор билан Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги тўғрисидаги низом ҳамда ушбу Агентлик тузилмаси тасдиқланди. 

Қарорга мувофиқ, Агентлик ўз фаолиятида мустақил бўлиб, фақатгина Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, мазкур Агентлик космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Агентлик бош директори ва ўринбосарлари Ҳукумат қарори билан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбеккосмос

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг