Тошкентда яна бир йўл ўтказгич ва туннель барпо этилади (фото)

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳудудидан ўтувчи Қорасарой ва Кичик ҳалқа йўли кесишмасидаги чорраҳа реконструкция қилинади. Бу ҳақда “Халқ сўзи“  ҳокимликдаги манбага таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, бу чорраҳада айлана кўринишидаги йўл ўтказгич ва туннель барпо қилинади. Туннель Кичик ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракатланаётган автомобилларнинг тўғридан-тўғри, светофорсиз ҳаракатланиши учун имконият яратса, Қорасарой кўчасининг ҳар икки томонига қараб ҳаракатланиш учун йўл ўтказгичга чиқиш талаб қилинади.

Ҳозирча бу лойиҳанинг қачон қуриб битказилиши муддати маълум қилинмаган. Лойиҳанинг молиявий қиймати ҳақида ҳам маълумотлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент йўл ўтказгич

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг