... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ҳаёдан йироқ, уятга бегона либослар намойиши ўтказилди. Мутасаддиларнинг кўзи қаерда?


18:22, 16.12.2016 Жамият
 45 440

“Эшакка тўқим, одамга либос”, деган гап бор халқимизда. Либос муаллифи ва уни намойиш этишга бош-қош бўлганлар ўз қизи ёки набирасини шу либосда кўришни истаган бўлармиди.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз маданият ва санъатнинг кўплаб соҳалари қатори мода соҳаси тобора ривожланиб бормоқда. Айниқса, дизайнерлар билан биргаликда ёш дизайнерларга ҳам кенг имкониятлар яратилган. Бундан 10-15 йил аввал либос тикувчиларга оддийгина чевар деб мурожаат қилган бўлсак, бугун бу ном улар яратаёган асарлар олдида бироз соддароқдек.
 
Айрим дизайнерларимизнинг жаҳон мода ҳафталикларида иштирок этаёгани эса янада қувонарлидир. Чет эллик меҳмонлар ҳам “ўзбек модаси” деганда, атлас ва адрасни кўз олдига келтириши табиий. Минг йиллик тарихга эга бу матолар миллий бойликларимиздан саналади.
 
Ҳозирги кунда айнан атлас, адрас, шойи, беқасам матоларидан фойдаланаётган дизайнерларимиз талайгина. Бу қувонарли, албатта. Лекин бу борада ҳам айрим камчиликлар кўзга ташланади.
 
Баъзи дизайнерларимизнинг атлас ёки адрас матосидан фойдаланган ҳолда, замонавий, очиқ-сочиқ, миллий қадриятларимиз, азалий урф-одатларимизга хос бўлмаган дизайнда тайёрлаган либослари кўпчиликнинг ғашига тегиши табиий. Кеча, 15 декабрь куни ўтказилган намойишда тақдим этилган кийимлар эса бизни янада ҳайратга солди.
 
Пойтахт Тошкентдаги “Autograph” номли хусусий арт-галереясида Hafizhan тахаллуси остида ижод қилувчи дизайнернинг модалар намойиши ўтказилгани ҳақида сайтимизга хабар қилинди. Аниқроғи, мазкур намойишдан олинган бир неча фотосуратлар таҳририятимизга юборилиб, унда намойиш этилган либослар европага тақлид, “оммавий маданият”нинг бир кўриниши экани таъкидланди.
 
Фотосуратларни кўриб, намойиш ҳақида тўлиқ тафсилот олишга ҳаракат қилдик. Бунга эса намойиш вақтида тақдим этилган либосларнинг дизайни сабаб бўлди. Либослар шу қадар очиқки, уни сизга борича кўрсатишга андиша қилдик. Балки бизгача етиб келган суратлар аллақачон сизнинг ҳам қўл телефонингиз хотирасидан ўрин олиб бўлгандир. Тақдимотда тўрли газламадан тикилган кийимлар намойиш этилган. Энг ёмони бу ҳаёсизлик яққол акс этган мода намойишида вояга етмаган болалар ҳам иштирок этган.
 
Шарқ халқлари менталитетига тўғри келмайдиган либослар коллекциясини тақдим этган дизайнернинг асл исми Дилшод бўлиб, тадбир ёпиқ намойиш тарзида ташкил этилган. Галерея ходимлари дизайнер учун фақатгина жой ажратиб берганларини маълум қилишди.
 
Галерея ходимларига коллекцияда намойиш этилган либосларнинг очиқ-сочиқлиги ҳақида айтганимизда, худди шу либослар Франция ва Россиянинг бир қатор шаҳарларида намойиш этилгани айтилиб, гўёки ўзларини оқлашди. Шунингдек, мода намойишига чет эллик меҳмонлар ҳам таклиф этилган.
 
Шу ўринда савол туғилади: коллекция Ғарб мамлакатлари учун яратилган бўлса, нега Шарқ давлатида намойиш этилди, нега бу намойишга вояга етмаган ўғил-қизлар киритилди? Афсуски, бу саволга “Autograph” галереяси ходимларидан жавоб ололмадик.
 
Масалага ойдинлик киритиш мақсадида “Осиё рамзи” дизайнерлар ва модельерлар ассоциацияси билан боғланишга қарор қилдик. Биз билан алоқада бўлган ташкилот дизайнери Малика Тожибоева аслида юртимиздаги ҳар бир дизайнер ўз коллекциясини тақдим этишдан аввал “Осиё рамзи” ассоциацияси ҳайъат аъзоларига намойиш этиши ва тасдиқлатиши кераклигини маълум қилди.
 
Кеча ўтказилган ёпиқ намойишдан эса ассоциация маъмуриятининг хабари бўлмаган. Демак, “ўзбошимчалик” билан ўтказилган намойиш муаллифи ва ташкилотчиларга, хусусан, намойишни ташкил этишда унга жой ажратганларга ҳам чора кўрилиши керакми? Бу борада бирлашма қандай қарор чиқараркин? Буни эса вақт кўрсатади.
 
“Эшакка тўқим, одамга либос”, деган гап бор халқимизда. Шарқ халқлари азал-азалдан маданияти, орияти, андишаси билан дунёда намуна, ўрнак бўлиб келган. Бунда қизларнинг гўзаллиги очиқ елкалар билан эмас, тақимига тушган сочлари, қалин қошлари билан ўлчанади. Бунда либос одамни эмас, одам либосни безайди. Шу халқ вакили бўлиб, шу Ватан тупроғида ўсган, шу юрт тузини тотган дизайнерларимиз яратаётган либослари нималарга хизмат қилишини бир ўйлаб кўришса, мақсадга мувофиқ бўларди. Либос муаллифи ва уни намойиш этишга бош-қош бўлганлар ўз қизи ёки набирасини шу либосда кўришни истаган бўлармиди. Хулоса ўзингиздан.
Дурдона Расулова

Теглар:Дизайнер Мода Тошкент Осиё рамзи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар


Изоҳлар

коил
18:02 03.01.2017

Койил, худди 30- 60 qkkfhlfub газетани укигандай булдим, уша вактда хам шунга ухшаган маколалалр, чоп этиларди.


Isa
00:50 27.12.2016

Mani izoxim Durdona opa Rasulovaga. Siz bugungi kunda har soxada yuksalib borayotgan O‘zbekistonda yashayapsiz va bunda O‘zbekiston yoshlarini ozmi ko‘pmi o‘rni borligini ham bilasiz. Xorijiy sayyoxlarga yaxshi taassurot qoldirish uchun milliy matolardan zamonaviy kiyimlar o‘ylab topsa yoki yuqorigidagidek zamonaviy kiyimlar (siz aytgan uyatsiz kiyimlar) o‘ylab topib ko‘rsatib bersa bu degani o‘zbek qizlari ertaga shu kiyimni kiyadi degani emas. Ota onalar qizini sizni fikrizga qarab kiyintirmaydi hech qachon. Shu paytgacha milliylikni saqlab kelayotgan qizlarimiz bundan keyinam saqlab berishadi bizlarga. Guruch kurmaksiz bo‘lmaydi. Ko‘chada ko‘rib qolsaz o‘shanaqa uyatsiz qizlani shularga yuzma yuz tushintirib qo‘ying bu ishi yomonligini. Lekin bu negativistik ruhdagi maqola bilan nimadir ijod qilaman, nimadir kashfiyot qilib yurtimni dunyoga tanitaman degan yoshlarni ruhiyatini tushirmang iltimos. Achchiqqina kofe ichib ko‘rib chiqing shu ojizona fikrlani.


Nur
10:27 21.12.2016

Сизларга катта раҳмат! Ажойиб мақола бўлибди. Шу руҳда давом этишингизга куч ва ғайрат тилаймиз.


Рустамбоев Фарход Одилхужаевич
12:21 19.12.2016

"Тошкентда ҳаёдан йироқ, уятга бегона либослар намойиши ўтказилди. Мутасаддиларнинг кўзи қаерда?" мавзусидаги рукнига эътироз. Ушбу номойиш ўзбек халқига ёд бегонадир. Бу келажакда вояга етаётган бундан ташқари ҳозирги ёшларимизнинг онгига таъчир қилмасдан қўймайди. Номойиш этган мутассади ташкилотларга ҳамда ўтказилган жойга нисбаттан қонуний чоралар кўриш лозим деб ўйламан.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар