...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда такси автомобили ёниб кетди


11:50, 25.08.2016 Технология
 4 767

Маълумотларга қараганда, Cobalt русумидаги такси автомобили компания ҳисобидан ҳайдовчининг номига ўтказиб берилишига бир неча ой қолганди.

Бугун, 25 август куни Тошкент шаҳрида Cobalt русумидаги такси автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда. Воқеа Тошкентнинг Олтинтепа кўчасида содир бўлган.
 
Гувоҳларнинг хабар беришларича, такси автомобили ҳайдовчисига зарар етмаган, бироқ машина тиклаб бўлмас ҳолатга келиб қолган. Автоуловнинг двигатели ва салонига жиддий зарар етган. Ҳайдовчи  ўт ўчириш мосламаси бўлмагани учун оловни ўчира олмаган. Воқеа жойига зудлик билан Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб келишган, бироқ бу вақтда олов автомобилнинг 70 фоизини қамраб олган эди.
 
Маълумотларга қараганда, мазкур автомобилнинг юкхонасига газ баллон ўрнатилган бўлиб, машина газда ҳаракатланган. Аланган газ баллонгача етиб борамасидан бартараф этилган.
 
Маълумки, кўплаб такси компаниялари ҳайдовчилар билан ижара шартномаси асосида фаолият олиб боради. Ҳайдовчилар кун давомида белгиланган маблағни топширади ва маълум муддат ўтгач, яъни автомобилнинг пули қоплангандан кейин бошқараётган машинаси ҳайдовчи номига ўтказилади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг айтишича, ёниб кетган Cobalt ҳам бир неча ойдан кейин ҳайдовчининг номига ўтиши керак бўлган.
 
Ёнғин натижасида жароҳатланган йўқ. Оловнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида аниқ маълумот берилмаган. 

Теглар:Ёнғин ЙТҲ Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!