Афғонистон ва “Толибон” музокаралари учун яна бир қадам қўйилди

Олам

image
“Ғани ва Абдулла олов билан ўйнашмоқда” – АҚШлик дипломат north_east

“Ғани ва Абдулла олов билан ўйнашмоқда” – АҚШлик дипломат

Кеча, 26 март куни Афғонистон ҳукумати "Толибон" ҳаракати билан музокаралар олиб бориш учун 21 кишидан иборат гуруҳ тузди. Бу ҳақда бугун, 27 март куни "Reuters" агентлиги хабар қилмоқда.

Ҳукуматнинг тинчлик ишлари бўйича департаменти томонидан эълон қилинган рўйхатга Миллий хавфсизлик ҳаракатининг собиқ раҳбари Маъсум Станекзай бошчилик қиладиган бўлди. Шунингдек, рўйхатга сиёсатчилар, собиқ амалдорлар ва фуқаролик жамияти вакиллари киритилган. Жамоанинг беш нафар аъзоси аёллар эканлиги маълум қилинди.

Президент Ашраф Ғани бошчилигида тузилган ушбу гуруҳни мамлакатнинг иккинчи Президенти Абдулла Абдулла қўллаб-қувватлайдими ёки йўқ, номаълум. Ҳозирча Абдулланинг идораси ушбу вазиятга ўз изоҳини берганича йўқ.

Маълум қилинишича, коронавирус пандемияси туфайли "Толибон" ва ҳукумат амалдорлари ўртасида ушбу музокаралар "Skype" орқали ўтказилади. 

Маълумот учун, жорий йилнинг 29 февраль куни АҚШ ва "Толибон" ўртасида тинчлик шартномаси тузилди. Сулҳга кўра, АҚШ 135 кун давомида ўз қўшинларининг аксарият қисмини Афғонистон ҳудудидан олиб чиқиб кетади. Шу вақт ичида, томонлар "Толибон" ва Афғонистон ҳукумати ўртасида тинчлик музокаралари бўлишини келишиб олишди. Шунингдек, икки томон асирлар алмашинувини амалга оширишлари кераклиги белгилаб қўйилди.

Бироқ, сулҳдан бир неча кун ўтиб Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ушбу сулҳ шартларига амал қилмаслигини яъни "Толибон"га тегишли 5000 нафар асирларни озод қилмаслиги ҳақида маълум қилди. "Толибон" ҳам агар ушбу шарт бажарилмаса Афғонистон ҳукумати билан музокаралар ўтказмаслигини таъкидлади.

Жорий йилнинг 9 март куни Ашраф Ғани "Толибон" асирларини озод қилишга рози бўлди. Сўнгра афғонлараро музокараларга тайёргаликни бошлаб юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон Абдулла Абдулла Ашраф Ғани

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг