... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда рейд: 11 нафар ҳайдовчи маст ҳолда автомобиль бошқаргани аниқланди


14:32, 04.01.2018 Жамият
 3 407

Тадбир давомида жами 672 та қоидабузарликлар аниқланди.

2018 йилнинг 3 январь куни, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган тадбир давомида жами 672 та қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
 
672 та қоидабузарликдан 11 таси маст ҳолатда автомобиль бошқариш билан боғлиқ. Шу куни 1979 йилда туғилган Нураддин Аллаярович Бекчанов, 1977 йилда туғилган Фахриддин Давронович Аманов, 1973 йилда туғилган Истам Рустамович Муродов, 1976 йилда туғилган Анвар Тухтамишевич Жумаев, 1981 йилда туғилган Алижон Кадирович Хайтметов, 1983 йилда туғилган Азамат Бекмурзаевич Кенжаев спиртли ичимлик истеъмол қилиб автомобилни бошқаргани маълум бўлган.
 
Шунингдек, 9 кишига транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш, 22 кишига светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 6 кишига ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш, 43 кишига одам ташиши қоидаларини бузиш, 44 кишига тезликни белгиланган меъёридан ошириш, 3 кишига ЙПХ ходимига бўйсунмаслик, 197 киши хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик бўйича баённома тузилган.
 
57 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган.
 

Теглар:Маст ҳайдовчи ЙПХ ЙҲХБ ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар