Тошкентда тез ёрдам бригадаларига рағбатлантириш пули тўланади – ҳокимлик

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги тиббиёт олий таълим муассасалари ва марказларининг 284 нафар ходими уй шароитида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев брифингда маълум қилди.

Брифингда ҳокимлик томонидан пандемия шароитида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

Таъкидланишича, фуқароларни безовта қилаётган ҳар бир ҳолат юзасидан тиббиёт муассасаларига “103” рақами узоқ банд бўлмаслиги учун иш режимини қайта кўриб чиқилди. Яхши ишлаган операторларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилди (ҳар бир қабул қилинган ва сифатли қайта ишланган қўнғироқ учун 1500 сўм, яна 500 сўм - аъло муомала учун).

Тез ёрдам бригадаси 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб бориши чоралари кўрилади. Яхши ишлаган бригадалар учун ҳам рағбатлантириш тизими қўллади. (Анкета. Ҳар-бир аъло анкета учун 100 минг сўм). Қўшимча, 25 та Damas русумли тез ёрдам машинаси етказиб берилди.

Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасаларидаги 423 та бўш иш ўринларини малакали мутахассислар билан зудлик билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Тошкент шаҳридаги 42 та шифохонага 70 мингта тиббий ниқоб, 70 мингта тиббий комбинезон, 150 мингта тиббий қўлқоп, 3 мингта тиббий кўзойнак, 5 мингта тиббий бош кийим, 200 минг бахилла — уларнинг 1 ҳафталик эҳтиёжи учун етказиб берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг