... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда қисқа муддатли кучли ёмғир кузатилди


20:42, 14.07.2017 Бу қизиқ
 2 494

Ниҳоят узоқ кутилган кучли ёмғир ёғди, салқин шамол ҳам эсди. Бу об-ҳаво эртага ҳам сақланиб қоладими?

Ёзнинг жазирама кунлари ортда қолиб, узоқ кутилган ёмғир ёғди. Тошкент аҳолиси кучли ёз ёмғиридан баҳраманд бўлди. Бироқ фойдаланувчилар пойтахтнинг Қўйлиқ массиви томонда ёмғир ёғмаганини таъкидлашди. Сабаби оддий: ёзда ёмғир бутун шаҳарни қоплаб олмайди. Аксинча, ёмғирли булут қаерда бўлса, ўша ерда ёғингарчилик кузатилади. Бошқа ҳудудда эса ҳаво очиқ бўлиши мумкин.
 
Хўш, эртага об-ҳаво қандай бўлади? Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 15 июль куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +33... +35, кечаси эса +18... +20 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +28... +33, кечаси эса +18... +23 бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси эса +18... +23 бўлиши айтилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради.  Ҳарорат кундузи +28... +33, кечаси +18... +23 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +33... +38, кечаси +20... +25 бўлади.
Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +34... +39, кечаси +20... +25 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади. 
Сумбула

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!