Бразилияда Президентга қарши норозилик намойишлари уюштирилди

Олам

image

Кеча, 7 июнь куни Бразилияда Президент Жаир Болсонаруга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда DW нашри хабар берди.

Ушбу ҳаракат Бразилияда коронавирус пандемияси даврида Жаир Болсонаруга қарши биринчи намойиш эканлиги айтилмоқда. Айни пайтда,Президент тарафдорларидан ташкил топган кичикроқ бир гуруҳ фаоллар COVID-19 пандемияси томонидан қўйилган чекловларни олиб ташлашни талаб қилиб, пойтахт Бразилиада йиғилишди.

Болсонару ўзи ҳам бир неча маротаба дам олиш кунлари ўзини қўллаб-қувватлаш учун пойтахтда ўтказилган акцияларида иштирок этган. Ҳозирча намойишлар тинч ўтгани айтилмоқда. Тартибсизликлар кузатилмаган.

Сан-Паулуда Болсонаруни қўллаб-қувватлаш учун 50 га яқин одам намойишга чиқди. Шу билан бирга, ушбу намойишдан ўн километр нарида минглаб бразилияликлар давлат раҳбарига ўз норозиликларини билдиришди.

Маълумот учун, Болсонару узоқ вақт давомида коронавирус таҳдидини тан олишдан бош тортди. Бир вақтлар у коронавирусни "енгил грипп" деб атади. Бундан ташқари, у иқтисодий зарари туфайли Бразилиянинг турли штатларида пандемия фонида жорий этилган чекловларни бир неча бор танқид қилди. Бу вақт давомида, Бразилиянинг икки соғлиқни сақлаш вазири ишдан олинди. Бунга уларнинг "ўжар" Президент билан келиша олмагани сабаб қилиб кўрсатилди,

 

Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Жаир Болсонару норозилик намойишлари

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг