Туркия ИШИДнинг 82 аъзосини Ўзбекистонга қайтармоқчи

Олам

image

Туркия ИШИД террорчилик ташкилотининг мамлакатда сақлаб келинаётган 82 аъзосини Ўзбекистонга депортация қилмоқчи. Бу ҳақда “Hurriyet” нашри хабар бермоқда

Хабарда қайд этилишича, айни вақтда Туркияда ИШИД террорчилик ташкилотининг 959 нафар хорижий аъзоси сақлаб келинмоқда. Уларнинг 99 нафари россиялий, 82 нафари ўсбекистонлик, 29 нафари озарбайжонлик, 23 нафари қирғизистонлик, 21 нафари тожикистонлик, 17 нафари германиялик, 13 нафари мисрлик, 11 нафари афғонистонлик, 10 нафари қозоғистонлик, 9 нафари фаластинлик, 6 нафари туркманистонлик, яна 6 нафари покистонлик, 3 нафари нидерланиялик, 2 нафари франциялик ва бошқа давлатлар фуқаролари. 

Вақтинча сақлаш марказидаги қолаётган 959 нафар ИШИДчининг орасида 147 нафар вояга етмаган болалар мавжуд. Болаларнинг асосий қисми Сурияда давом этаётган қуролли тўқнашувлар ҳудудида ота-оналарини йўқотган. 

Шуни таъкидлаш ўринлики, жорий йилнинг май ва октябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириғи билан мутлақо маҳфий бўлган “Меҳр” операцияси амалга оширилди. Май ойида Яқин Шарқдаги қуролли тўқнашувлар ҳудудидан 156 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга олиб келинди. Операциянинг давомида эса 64 нафар болалар Ўзбекистонга қайтарилди


Мақола муаллифи

Теглар

ИШИД Туркия

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг