Brexit`га оз қолдими? Буюк Британияда сайловчилар овозини ҳисоблаш бошланди

Олам

image

Буюк Британияда етакчи Консерваторлар партияси муддатидан аввал ўтказилаётган парламент сайловларида мутлақ етакчилик қиляпти. Учта йирик телеканал томонидан тайёрланган ягона экзитполга кўра, Бош вазир Борис Жонсон раҳбарлигидаги консерваторлар янги парламентда 368 ўринни эгаллайди.

Агарда бу рақамлар тасдиқланса, консерваторлар 2017 йилдаги сайловдан кейинги натижаларга қараганда 50 та кўп мандатга эга бўлади ва 650 ўринли Жамоалар палатасида мутлақ кўпчиликни таъминлайди. Бу амалда партия ўзи хоҳлаган қонунни қабул қила олишига имкон яратади ва Буюк Британия Борис Жонсон ваъда қилганидек, 2020 йил 1 январида Европа Иттифоқидан чиқиб, Brexit`ни амалга оширади.

Сўров натижаларига кўра, мухолифат Лейбористлар партияси 191 та мандатни қўлга киритади. Бу сайловгача бўлган мандатдан 71 та кам. “Либерал демократлар” партияси экзитпол маълумотига кўра, парламентда 13 та ўрин эгаллайди, Шотландия миллий партияси 55 та ўрин ва бошқа партия ҳамда мустақил номзодлар 23 та ўринни қўлга киритади.

Маълумот учун, Буюк Британияда сайловчилар овозини ҳисоблаш жараёни давом этяпти. Расмий маълумот эълон қилинганича йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия сайлов Brexit

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг