ИШИДни молиялаштирган катта гуруҳ фош қилинди

Олам

image

Россия пойтахти Москвада ИШИД террорчилик ташкилотини молиялаштириб келган 30 кишидан иборат гуруҳ фош қилинди. Маблағ йиғишни “Горбушка” савдо маркази сотувчиси Олим Бегиев ташкил қилган. Бу ҳақда "Коммерсант" хабар берди.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг аниқлашича, Олим Бегиев ва унинг атрофидагиларга ҳар ой ўнлаб инсонлардан пул келиб турган. Уларнинг орасида Москвада такси ҳайдовчи бўлиб шишлаган чеченистонлик, Москва вилоятидан бўлган қирғиз ва тожик тиллари таржимони ҳамда Қирғизистон, Тожикистон фуқаролари, шунингдек, қурилишда ишловчи Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Москвада тўпланган пуллар икки йўл билан ИШИДга етказилган. Баъзида пуллар тўғридан-тўғри пойтахтдан жангарилар ёки уларнинг қариндошлари ҳисобига ўтказилган. Аммо кўпинча пулларнинг изини таъқиб этиш қийинлашиши учун йиғилган маблағ Доғистон ёки Кабардин-Балкария Республикасига (Россия таркибида) олиб борилган. У ердан террорчилар фойдаланиши мумкин бўлган ҳисобларга тарқатилган.

Олим Бегиев қўлга олингач, унинг шериклари Москвадан кетиб, Шимолий Кавказ республикаларида яширинишга ҳаракат қилган. Россия Тергов қўмитаси терговчиси “Росгвардия” махсус бўлинмаси билан уларнинг ортидан кетган. Ҳозирча мазкур иш бўйича 9 киши қўлга олинган. Уларниг кўпи ўз айбини тан олган.

Олим Бегиев эса террорчиликка алоқадорлигини инкор қиляпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

ИШИД террорчилик ташкилоти Россия Тергов қўмитаси

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг