Тошкентда Намангандагидан ҳам кўпроқ сумалак тайёрланади

Жамият

image

Жорий йилнинг 29 ва 30 март кунлари Тошкент шаҳрида 7 тонналик рекорд даражадаги сумалак тайёрлнади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Рекорд миқдордаги сумалак тайёрлаш тадбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси ва “Coca-Cola Uzbekistan” компанияси томонидан ташкил қилиняпти. Ташкилотчилар пойтахтнинг барча аҳолиси ва меҳмонларини 7 тонна сумалакни тайёрлашда иштирок этишга чақирган.

“29 ва 30 март кунлари Мирзо Улуғбек номидаги “Central Park” яъни Марказий истироҳат боғида,  сизларни унитимлас мусиқий ва кўнгилочар дастурлар, шунингдек, тажрибали ошпазлар томонидан тайёрланадиган халқимизнинг севимли таомларидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз”, дейилади қўмита хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида 6 тонналик сумалак тайёрланди. Сумалакни тайёрлаш тадбири “Сумалак сайли” иккинчи туризм ва миллий қадриятлар фестивали доирасида ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент сумалак

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг