Шавкат Мирзиёев: Сурхондарё вилояти салоҳиятининг ҳали ўндан бири ҳам ишга солинмаган

Жамият

image

Термиз шаҳрида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сессияни очиқ мулоқот тарзида ўтказишни таклиф қилди.

“Ҳақиқий аҳволни гапирган одам бизга дўст. Учрашувимиз ҳамма масалаларни жой жойига қўйиш бўйича фойдали бўлсин”, деди давлат раҳбари.

Президент фойдали қазилмаларга бой, уч мартагача ҳосил олса бўладиган табиий шароитга эга, аҳолиси меҳнатсевар Сурхондарё вилояти салоҳиятининг ҳали ўндан бири ҳам ишга солинмаганини қайд этди. Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот мамлакатимиз кўрсаткичидан 2,3 баробар, хизмат кўрсатиш 2 баробар, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш 8 баробар кам эканини кўрсатиб ўтди. Вилоятда иқтисодий фаол аҳолининг 10 фоизи ишсиз, тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 54 фоиз экани танқид қилинди.

Шу каби масалаларни ҳал этиш, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида 2019-2020 йиллар учун умумий қиймати 23 триллион 632 миллиард сўм бўлган 649 инвестиция лойиҳаси режалаштирилган. Булар доирасида 2,2 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, 11 минг 500 та иш ўрни яратиш мўлажалланган.

Сурхондарёнинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, чет элдан инвестиция олиб келиб, замонавий корхоналар ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли ва маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг