Видео +16: Ҳайдовчи пиёдани уриб юборди

Жамият

Qalampir.uz’га Тошкент шаҳрида рўй берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси тасвирланган видео етиб келди. Ушбу ЙТҲ қачон содир бўлгани маълум эмас. Бироқ, аниқлашимизча, у Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Видео тасвирда Нурафшон кўчаси бўйлаб Муқимий кўчаси тарафга катта тезликда ҳаракатланиб келаётган қора рангдаги Lacetti автомобили учинчи йўлакдан биринчи йўлакка огоҳлантириш чироғини ёқмасдан, эҳтиётсизлик билан ўтаётганини кўриш мумкин. Шу вақт у йўлнинг ўртасида ҳаракатланаётган пиёдани уриб юборади ва автомобиль ҳам қарама-қарши йўлларни ажратиб турган темир тўсиқларга бориб урилади. 

Мазкур ҳодиса бўйича бошқа маълумотлар маълум эмас.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг