...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Matiz ҳайдовчиси 27 ёшар йигитни уриб кетиб, қочиб қолди


12:31, 07.02.2018 Жамият
 7 562

Шу куннинг ўзида, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида ҳайдовчи қўлга олинган.

Жорий йилнинг 5 февраль куни соат 23:00 атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ТХАЙ кўчасида Matiz автомобилини бошқариб келаётган ҳайдовчи пиёдани уриб юборган. Ҳайдовчи ЙТҲ ҳақида на ички ишлар идораларига ва на тез ёрдамга хабар бермай воқеа жойидан ғойиб бўлган.
 
ЙТҲда жабрланган пиёда 1991 йилда туғилган йигит бўлиб, у “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бурун суягининг синиб силжиши” ташхислар билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган.
 
Шу куннинг ўзида, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида ҳайдовчи қўлга олинган. Маълум қилинишча,  пиёдани уриб кетиб, кўздан ғойиб бўлган ҳайдовчи 1980 йилда туғилган Зоир Кахрамонович Султонов бўлиб чиққан.  
 
Мазкур ҳолат юзасидан Зоир Кахрамонович Султоновга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, унинг автомашинаси жарима майдончасига қўйилган.

Теглар:Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар