Тошкентда маст эркак ППХ ходимининг белига отвёртка тиқиб олди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” бозорида 47 ёшли эркак патруль-пост хизмати ходимининг бел соҳасига отвёртка тиқиб олди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 август куни “Қўйлиқ” бозорида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати ходими маст ҳолатда бозор бўйлаб скутерда ҳаракатланаётган фуқарони тўхтатган вақтда, у ППХ ходимининг қонуний талабига агрессив муносабатда бўлиб, ёнида бўлган отвёрткани ходимнинг бел соҳасига тиқиб, воқеа жойидан яширинган. 

Бозор ҳудудида жамоат тартибини таъминлашга масъул бўлган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси воқеадан хабар топиб, дарҳол ушбу шахсни қўлга олиш чораларини кўрган. Бир неча дақиқадан сўнг Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси гумонланувчини қўлга олиб қуролсизлантирган ва Бектемир туманининг 4-сонли ИИБ бўлимига олиб бориб топширган. 

Дастлабки суриштирув давомида ушбу шахс Самарқанд вилоятида туғилган 47 ёшли фуқаро А.Р. эканлиги, илгари оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлиги учун бир неча бор жиноий жавобгарликка тортилгани ва 2016 йилда озодликка чиққани маълум бўлган.

Хабарда айтилишича, жабрланган ходим шифохонага ётқизилган. Шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб баҳоламоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Фуқаро А.Р. гумонланувчи сифатида процессуал тарзда ҳибсга олинган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида “Хақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партиясини тузиш учун имзо тўплаш жараёнида Хидирназар Оллоқулов бир нечта тарафдорлари билан икки нафар ички ишлар ходимига тан жароҳати етказгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ППХ Қўйлиқ маст эркак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made