Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта сафарга чиқади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта сафарга чиқади. Давлат раҳбарининг навбатдаги манзили – Туркия. 

QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи 19-20 февраль кунларига мўлжалланган. 

Ташриф доирасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған раислигида  Олий даражадаги Стратегик Кенгашнинг илк йиғилиши бўлиб ўтади. 

Маълумки, Ўзбекистон раҳбари 2019 йил охирида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий дунё ёзувчилари, зиёлилари ва санъаткорлари жамғармаси (Türk Dünyası Yazarlar ve Sanatçılar Vakfı –TURKSAV) томонидан таъсис этилган “Туркий дунё тикланишига қўшган улкан ҳиссаси учун” халқаро мукофотига сазовор бўлган эди

Ташриф доирасида TURKSAV мукофотини топшириш маросими ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Мукофот Анқарада Туркия парламенти, ҳукумати, кенг жамоатчилиги, ишбилармон доиралари ва санъат арбоблари иштирокида тантанали тарзда топширилиши айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасидаги сўнгги учрашув 2019 йилнинг 15 октябрь куни Баку шаҳрида – Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саммити доирасида ўтказилган эди. Охирги бор давлат раҳбарлари жорий йилнинг 5 февраль куни телефон орқали мулоқот қилдилар.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасига илк ташрифини 2017 йилнинг 25-26 октябрь кунлари амалга оширган эди.

Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, ушбу ташриф Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилда амалга ошираётган илк хорижий ташрифи. Жорий йилнинг январь ойи ўрталарида Президентнинг Россияга амалга оширилиши режалаштирилган ташрифи юзасидан ўзгаришлар юз бериб, ташриф ёз ойларига кўчирилган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Туркия Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг