Тошкентда кўп-қаватли уйлардаги эски лифтлар алмаштирилади
Жамият 14 Март 20:20 1096
image

Жорий йилда кўп қаватли уй-жойларга замонавий лифтларни ўрнатиш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Лифт ускуналарини ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан кўп қаватли уй-жой фондига лифт ускуналарини тармоқ жадвали асосида белгиланган муддатларда етказиб бериш режалаштирилган. Мазкур ишларни молиялаштириш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан 23 884,4 млн сўм миқдорида маблағ ажратилади.

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар Тошкент шаҳридаги 132 та эскирган лифтлар маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан таклиф этилаётган янги замонавий лифтларга алмаштирилади.

Мазкур ишларни амалга ошириш 1 апрель кунидан бошланиши кўзда тутилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.2