Қашқадарёлик “уддабурон”лар қўлга тушди

Жамият

image

“Ўзэнергоинспекция”нинг Қашқадарё ҳудудий бўлими ва Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишлар мобайнида Қарши туманидаги истеъмолчи “Ислом Мухтор Ҳамкор” МЧЖ томонидан электр энергиясидан фойдаланишда “ииновацион” ўғирлик устида қўлга тушди. 

Истеъмолчи электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш мақсадида ҳисоблагичнинг ички қисмига махсус қурилма (чип) ўрнатгани, ушбу қурилма пульт орқали бошқарилиб, қурилма ишга туширилган вақтда электр ҳисоблагич оқиб ўтаётган электр энергиясини ҳисобга олмаслиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан вилоят Мажбурий Ижро Бюроси томонидан қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди ва истеъмолчи электр тармоғидан узилди. 

Мажбурий Ижро Бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан истеъмолчи “Ислом Мухтор Хамкор” МЧЖ ушбу қоидабузарлик бўйича 124 миллион 222 минг 250 сўм жаримага тортилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё электр энергия

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг