... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ИИББ ходимлари йирик жиноий тўданинг изига тушди...


12:03, 29.09.2017 Жамият
 6 543

Сотиш мақсадида сақланиб келаётган “героин” гиёҳвандлик воситаси билан қўлга тушган Аббосхон Хўжаевнинг ҳибсга олинганлиги тасдиқланди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси томонидан жиноий тўда бошлиғи сифатида танилган Аббосхон Хўжаевни ҳибсга олингани ва у бугунги кунда ИИББ томонидан ушлаб турилгани ҳақида расмий хабар берилди.
 
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, Тошкентда жиноий гуруҳ ташкил этган ва жиноятчилик оламида “авторитет” мақомини қўлга киритиш учун ҳаракат қилган шахснинг ҳаракатлари тўхтатилган.
 
ИИББ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев кеча ўтказилган брифингда Аббосхон Хўжаев ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор кучлари орқали қўлга олинганини тасдиқлади.
 
Ҳозирда жиноий тўда аъзоларини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилаётгани хабар қилинмоқда.
 
ИИББ раҳбари ўринбосари Тошкентда жиноятчилар томонидан ўрнатилмоқчи бўлинган “қоидалар” амал қилмаслиги таъкидланган.
 
Аббосхон Хўжаевга нисбатан гиёҳванд моддаларни сақлаш айб эълон қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
 
Маълумот учун, 13 сентябрь куни соат 17:00ларда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Миробод тумани ҳудудида ўтказилган тадбир давомида фуқаро Аббосхон Аҳмадович Хўжаев тўхтатиб текширилганда, унинг ёнидан сотиш мақсадида сақланиб келаётган, оғирлиги 0,34 грам бўлган “героин” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Жиноий тўда Аббосхон Хўжаев Гиёҳвандлик моддаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар