АЭХА Ўзбекистонда 1 миллион евродан ортиқ бўлган тўртта миллий лойиҳани маъқуллади

Жамият

image

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) Бошқарувчилар кенгаши Техник ҳамкорлик дастури доирасида Ўзбекистонда 2020-2021-йилларда амалга ошириш учун умумий қиймати 1 миллион евродан ортиқ бўлган тўртта миллий лойиҳани маъқуллади. 

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси маълумотига кўра, ушбу лойиҳалар техник салоҳият ва инсон ресурсларини кенгайтириш, ядро инфратузилмасини ривожлантириш, Ўзбекистонда ядро энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш учун объектларнинг ядровий ва радиацион хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган. 

Ўзбекистон томонидан лойиҳалар ижрочилари “Ўзатом” агентлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ядро физикаси институти, Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети ҳамда Тошкент шаҳар онкология маркази ҳисобланади. 

АЭХАнинг техник ҳамкорлик дастури Ўзбекистонда ядро-физика ускуналаридан фойдаланишда ядровий ва радиацион хавфсизликни мустаҳкамлаш, тиббиётда ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида замонавий ядро технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш, шунингдек, ядро билимларини тарқатишни назарда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар