Тошкентда Gentra устига дарахт қулаб тушди (видео)
Жамият
−
14 Март
8732Бугун, 14 март куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Gentra русумли автомашина устига дарахт қулаб тушди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Воқеа Яшнобод туманининг Содиқ Азимов кўчасида содир бўлган. Дарахт Gentra русумли автомобиль устига қулаб, унга жиддий шикаст етказган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида Cobalt автомашинасига ҳам зарар етган.
Воқеа жойида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилган. Билдирилишича, кўнгилсиз ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023