Тошкентда “Gentra” автомобили ЙТҲга учради

Жамият

image

2019 йилнинг 6 февраль куни тунда пойтахтнинг Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида Gentra русумли автоулови бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган.
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотига кўра, бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига соат 00.02 да хабар қилинган.
 
Бошқарма Қутқарув отрядининг қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, машина салонида қисилиб қолган ҳайдовчини махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олган ва тиббиёт ходимларига топширишган. 

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг