Тошкентда 1 апрелдан иситиш тизими ўчирилади
Жамият
−
28 Март 2020
5061Жорий йилнинг 1 апрелидан Тошкент шаҳрида иситиш тизимини ўчириш бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Жорий йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб ҳаво ҳароратининг кўтарилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида иситиш тизимини режа асосида навбатма-навбат ўчириш буйича ишлар олиб борилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, иссиқ сув таъминоти ўчирилмайди ҳамда узлуксиз ва сифатли таъминланишига барча чоралар кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 2019-2020 йил иситиш мавсуми ўтган йилнинг 25 октябрида бошланганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023